Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖнинг ривожлантириш стратегияси

  • ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бу мақсадлар учун хорижий инвесторларни жалб қилиш;
  • корхонанинг рақобатбардошилигини ошириш, янги турдаги маҳсулот ва хизматлар турини  жорий қилиш;
  • энергия ресурслари истеъмолини қисқартириш ва ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш;
  • технологик жараёнларни ҳамда материал-хом ашё ресурсларини сарфлаш нормаларини, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатларини ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан рационализация қилиш;
  • меҳнат унумдорлигини ошириш, бошқарув ҳамда саноат-ишлаб чиқариш ходимлари сонини мақбуллаштириш ва бошқа омиллар ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш;
  • муваффақиятли фаолият юритишига, меҳнат маданияти ва интизоми кўтарилишига эришиш, ходимларнинг касб маҳоратини ошириш, тариф ставкалари ва ишбай баҳоларнинг амалдагиларига нисбатан пасайишига йўл қўймаслик;
  • ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун меҳнат жамоасини моддий-техник ресурслар ва молиявий маблағлар билан ўз вақтида таъминлаб бориш;
  • меҳнат унумдорлигини юксалтириш, илғор тажрибани ўзлаштириш, фан ва техника ютуқларини амалиётга жорий этиш учун барча шарт-шароитларни яратиш;
  • жамият бошқарув тизимида ISO 9001-2008 ҳалқаро тизимини жорий қилиш;