«Кашкадарё пармалаш ишлари» АЖ тарихи:

1977 йил май ойида Қаршида “Ўзбекнефт” ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибидаги  “Қўқон пармалаш ишлари” бошқармасига қарашли 3-тармоқ мухандислик – технологик хизмати очилди.

1979 йил 29 апрелда мазкур 3-тармоқ мухандислик-технологик хизмати негизида “Қашқадарё пармалаш ишлари” бошқармаси ташкил этилди.

1978 йил 1 август ойида Муборак пармалаш ишлари” бошқармаси ташкил этилди.

1992 йилгача бошқарма “Ўзбекнефт” ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида фаолият кўрсатганлиги боис асосан нефт қазиб олиш учун қудуқлар-скважиналарда пармалаш ишларини бажарди.

Мустақилликдан сўнг, 1992 йилда республикамиз нефт ва газ саноати соҳасида ягона бошқарув тизими “Ўзбекнефтегаз” концерни (кейинчалик “Ўзбекнефтегаз”миллий корпорацияси, ҳозирда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси) ташкил этилгач, нефт ва газ скважиналарида пармалаш ишларини олиб борадиган “Ўзбекбургаз” трести таркибидаги Қарши пармалаш ишлари бошқармаси сифатида фаолиятини давом эттирди.

1996 йилда  “Қарши пармалаш ишлари” ва  “Муборак пармалаш ишлари” ОАЖлар бирлаштирилиб, улар негизида  “Қашқадарё пармалаш ишлари” ОАЖ ташкил топди.

2014 йил 1 июлдан  “Қашқадарё пармалаш ишлари АЖ деб юритилмоқда.