“Қашқадарё пармалаш ишлари” акциядорлик жамияти – республикадаги нефт ва газ қудуқларини бурғулаш ишларига ихтисослаштирилган энг йирик корхоналардан биридир.

Жамият фаолиятининг максади:

  • Ўзбекистон Республикаси товарлар ва хизматлар бозорини тўлдириш;
  • Янги иш ўринлари ташкил этиш эвазига аҳолининг бандлик муаммосини ҳал этишда ҳамкорлик қилиш;
  • ўз фаолияти натижасидан фойда олиш;

Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар:

  • “Бизнес режа”нинг бажарилишини таъминлаш, ўзининг фаолиятини режалаштириш;
  • Нефт ва газ қазиб олишни белгиланган суръатда купайтириш мақсадида қудуқларни бурғулаш буйича давлат режа топшириқларини бажариш;
  • Бурғулаш ишларида замонавий  технологиялар кенг фойдаланган ҳолда, ковлаб ўтиш тезлигини ва меҳнат самарадорлигини ошириш ҳисобига бажариладиган ишлар унумдорлигини  ошириш, ишлаб чиқариш таннархини камайтириш;
  • Бажариладиган иш ва хизматлар юқори фойдалилигига эришиш бўйича қоидаларга риоя қилиш;
  • Ишлаб чифариш фаолиятида ер ости бойликларини эҳтиётлаш чораларига қатъий амал қилиш;
  • Сохавий тармоқларни аниқ ва меъёрий ишлашини таъминлаш;
  • “Ўзбекнефтгаз” МХК таркибидаги ва чет эл қўшма корхоналари тасарруфидаги барча нефт ва газ қудуқларида шартнома асосида синаш ва капитал таъмирлаш юзасидан сервис хизматларини кўрсатиш;
  • Жамият цехларида жамиятнинг  бошқа корхона, ташкилот ва фуқороларнинг электр  асбобларини, электр юргизгич (двигатель)ларини, тарансформаторларини ва бошқа электр ускуналарини жорий ва капитал таъмирлаш;
  • Ишлаб чиқариш жараёнида асбоб ускуналардан ва механизмлардан тўғри фойдаланиш, янги техника ва меҳнатнинг илғор усулларини ҳамда ихтиролар, янгиликларни жорий этган ҳолда ишлаб чиқариш илғорлари тажрибаларини кенг ёйиш, ишлаб чиқаришда техника хавфсизлиги ва меҳнат мухофазаси қоидаларига риоя килиш,
  • Бурғулаш ишларини ва бошқа хизматлар сифатини кўтариш, меҳнат унумдорлигини ва моддий – техника таъминот ресурларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
  • Табиат мухофазаси, табиий бойликлардан  оқилона  фойдаланиш экология жиҳатдан тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва етказиш, ёнғинга қарши хавфсизлик ҳамда ишловчиларни ижтимоий ҳимоялаш буйича амалдаги конунчиликка тула риоя килиш;
  • Фаолият учун махсус рухсатнома (лицензия) лар талаб килинган ҳолларда мазкур рухсатнома олингандан сўнг ишга киришилади;