Дивиденд тўловлари

 

«Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖнинг 1 дона оддий акцияси учун дивидендлар миқдори (сўм)*
2011 йил якунлари бўйича 600,765
2012 йил якунлари бўйича ҳисобланмаган
2013 йил якунлари бўйича ҳисобланмаган
2014 йил якунлари бўйича ҳисобланмаган
2015 йил якунлари бўйича 3 сўм 40 тийин
2016 йил якунлари бўйича 1 сўм 60 тийин
2017 йил якунлари бўйича хисобланмаган

*дивидендлар солиғи ҳисобга олинмаган

Жадвалда кўрсатилган даврлар учун акциялар бўйича дивидендлар қуйидаги манзилда жойлашган «Ўзсаноатқурилишбанки» АТБ Қашқадарё минтиқавий филиалига ўтказилган: Қарши ш., Хонобод шоссесис 2а уй.

Тел.: (0-375) 223-23-09.

Дивидендларни олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан банк филиалига мурожаат этиш лозим.

Келгуси даврлар учун дивидендлар бошқа банкларга акциядорларнинг аризалари асосида ўтказилади. Аризаларда олувчининг банк реквизитлари, амалдаги паспорт маълумотлари кўрсатилган ва паспортнинг копияси илова қилинган бўлиши лозим.

«Қашқадарё пармалаш ишлари” АЖ  тел.: (0-375) 221-15-01

.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 42 моддасига мувофиқ акциядор унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатаётган депозитарийга шахсий маълумотларидаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида билдириши лозимлиги ҳақида хабар берамиз. Акциядор шахсий маълумотларидаги ўзгаришлар тўғрисида хабар бермаган ҳолатларда Марказий депозитарий ва унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатаётган депозитарий акциядорга шу сабабли етказилган зарар учун жавоб бермайдилар.